Жамият | 17:33 / 25.05.2018
46700
1 дақиқада ўқилади

ФВВ яна сел хавфи ҳақида маълум қилди

Фото: Kun.uz

2018 йилнинг 27-28 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берган.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб, 7-12 м/с (25-43 км/соат), 28 май куни шамол тезлиги 22 м/с (79 км/соат)гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (90-108 км/соат)гача кучайиши кутилади.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел хавфи ҳақида маълум қилганди

Мавзуга оид