Жаҳон | 07:32 / 26.05.2018
6904
1 дақиқада ўқилади

Мексикага «Альберто» пўртанаси яқинлашяпти

Фото: Carlos Barria/REUTERS

«Альберто» субтропик пўртанаси Кариб денгизи шимоли-ғарбий қисми бўйлаб Куба ва Мексика томонга қараб ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Довулларни кузатиб бориш бўйича миллий маркази хабар берган.

Марказ маълумотларига кўра, Юкатан ярим ороли, Куба ғарби, АҚШнинг Флорида штати ва Мексика кўрфази шимоли-шарқий қирғоғида кучли ёмғирлар кузатилади.

Пўртананинг ҳаракатланиш тезлиги соатига тахминан 64 километрни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид