Самарқандда «Китоб байрами» ўтказилди — фотолар
Китоб тарғиботи ва китобхонлик маданиятини юксалтиришдек муҳим маънавий-маърифий масала давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини Интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларнинг кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
24–25 май кунлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида, вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари марказларида ҳамда таълим муассасаларида «Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида «Китоб байрами» тадбирлари ташкил этилди.
Самарқанддаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида уюштирилган кўргазмани вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Қобилов очиб берди. «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири, журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Фармон Тошев қатнашчиларга ўз эзгу тилакларини билдирди.
Истироҳат боғида турли таълим муассасалари, олийгоҳлар китоблар кўргазмасини ташкил этишган. Боғнинг ҳар жойида мушоиралар, кичик танловлар ўтказилди. Ёшлар иттифоқи томонидан электрон китоблар кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, истовчиларнинг қурилмаларига ўзи ёқтирган китоблар кўчириб берилди. Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ўзбек адабиёти дурдоналарининг инглиз тилидаги таржима китоблари ҳам байрамга ўзгача туҳфа бўлди.
Ш.Шокиржонов
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024