Тошкент шаҳар прокурори кўзи ожизлар мактаб-интернати муаммоларини ўрганди
Тошкент шаҳар прокурори Яшнобод туманидаги кўзи ожизлар мактаб-интернатида кўзи ожиз болаларнинг саломатликларини тиклаши, билим олиши ва яшаши учун шароитлар яратилганини, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниш аҳволини шахсан ўрганди.
Шундан сўнг, интернат ўқитувчилари билан алоҳида очиқ мулоқот тарзида йиғилиш ўтказиб, интернат фаолиятида йиғилиб қолган муаммолар хусусида уларнинг дардини тинглади.
Ўрганиш натижасига кўра, тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига белгиланган муддатларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳақида топшириқлар берди.
Мактаб-интернати ошхонаси, ётоқхонаси ва ҳожатхоналарида санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмагани, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб, вазифасига совуққонлик билан қарагани ҳамда интернат ходимлари ва ўқувчилари томонидан тушган кўплаб эътирозларни инобатга олиб, мактаб-интернати директори М.Мақсудов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Мавзуга оид
14:05 / 13.02.2024
“Президентдан соғлар ўртасидаги танловларда биз ҳам қатнашишимизни сўрардим” — кўзи ожизлар мактаби ўқувчилари нимани хоҳлайди?
15:56 / 17.01.2024
Тошкентда ғилдиракли трамвайлар пайдо бўлиши мумкин
13:39 / 05.11.2022
Тошкент нега сувга “ғарқ” бўлмоқда? Транспорт вазирлиги вакили изоҳ берди
09:08 / 26.05.2021