Ўзбекистон | 07:45 / 07.06.2018
10471
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси раисининг ўринбосарлари лавозимга тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Фахруддин Тоҳирович Жуманиязов Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб;

Бахтиёр Бахриддинович Муҳаммадсаидов Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқландилар.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 2 июнь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинланганди.

Мавзуга оид