Telegram ва WhatsApp'нинг "қотили" кенг оммага чиқиши кутилмоқда
SMS-хабарлар ўз аҳамиятини йўқотган замонавий дунёда WhatsApp, Viber ва Telegram мессенжерлари аудиторияси кун сайин ошиб бормоқда. Google компанияси буни яхши англаган ҳолда бир неча ой илгари мазкур сервислар "қотили"ни ишлаб чиқаришга киришган эди.
Chromium Gerrit жамоаси ишлаб чиқарувчилари Google компанияси Telegram ва WhatsApp'нинг "қотили"ни кенг оммага тақдим этиш устида ишлаётганларидан хабар топишди. Гап Android операцион тизими базасидаги барча смартфонларига ўрнатиладиган Android Messages номли илова ҳақида бормоқда. Америка корпорацияси ушбу мессенжердан барча платформалар ва электрон қурилмаларда фойдаланиш мумкин бўлишига эришмоқчи.
Ҳозирда Android Messages тўлақонли мессенжер функцияларидан маҳрум, бироқ жорий йил охиригача барчаси ўзгариши керак. Икки ой илгари Google бу сервиснинг тўлиқ қайта ишланиши ҳақида эълон қилганди. Бироқ интеграция айнан қандай амалга оширилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаган.
Фақат барча маълумотлар браузер доирасида қайта ишланишигина маълум. Бу Android Messages'нинг келгусида ҳар қандай замонавий платформада фойдаланиш имкони бўлган мессенжер бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Шундай бўладиган бўлса, тез орада Google Chrome, Mozilla Firefox, Microsoft Edge, Opera ва Apple Safari браузерлари фойдаланувчилари Telegram ва WhatsApp'нинг "қотили"га кириш имконини қўлга киритади.
Мавзуга оид
12:19
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
23:08 / 04.10.2024
Telegram фаолиятидаги узилишларга Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар сабаб бўлгани айтилди
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
17:47 / 02.10.2024