Жаҳон | 14:46 / 17.06.2018
8538
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон шарқида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди

Фото: REUTERS

Шарқий Нангархар провинциясида "Толибон" радикал ҳаракати жангариларининг Афғонистон хавфсизлик кучлари билан учрашувида рўй берган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди. Pajhwok агентлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа натижасида яна 65 киши жароҳат олган.

Бунга қадар Reuters 26 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Воқеа шанба куни Родат туманида содир бўлган. Йиғилганлар Рамазон ойининг тугалланишини нишонлаётган бўлишган. Манбага кўра, қурбонлар орасида "Толибон" ҳаракати жангарилари билан бир қаторда тинч аҳоли вакиллари ҳам бўлган. 

Портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчи ташкилоти ўз зиммасига олган. 

Таъкидлаш жоизки, 7 июнь куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ва Ийд Ал-Фитр байрами шарофати билан "Толибон" ҳаракатига 12 июндан 19 июнгача давом этувчи бир томонлама ярашув эълон қилган.

Мавзуга оид