ЖЧ-2018. Россия – Миср ўйинига ҳакамлар тайинланди
Жаҳон чемпионати 1-турнинг сўнгги 2та ҳамда 2-турнинг 1та ўйини учун ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди.
Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинни словениялик Дамир Скомина бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Юре Прапротник ва Роберт Вукан ёрдам берса, жазоирлик Меҳди Обид Шариф захира ҳаками этиб тайинланган.
Бахрайнлик Шукралла Наваф Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги 1-турнинг сўнгги ўйинини бошқаради. Унга қанотларда Абдулла Тулефат Ёсир ҳамда Ал Марри Толиб ёрдамлашади. Захирадаги ҳакам сифатида Абдулраҳмон Ал Жассим тайинланган.
Россия ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги 2-турдан ўрин олган илк ўйинни парагвайлик Энрике Касерес бошқаради. Унга Эдуардо Кардоза ҳамда Хуан Зоррилла ёрдам беради. Жунайт Чақир захирадаги ҳакам сифатида тайинланган.
Ушбу учрашувлар 19 июнь куни ўтказилади.
Мавзуга оид
18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин
08:19 / 04.12.2018
Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди
12:53 / 09.11.2018
Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди
01:41 / 25.09.2018