Спорт | 09:00 / 21.06.2018
15365
1 дақиқада ўқилади

Учта терма жамоа муддатидан аввал мундиал билан хайрлашди

Саудия Арабистони ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи турида Уругвайга қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида ютқазди.

Бу саудияликлар учун турнирдаги иккинчи мағлубият бўлди. Биринчи турда Хуан Антонио Пицци жамоаси Россияга 0:5 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа, Саудия Арабистони муддатидан илгари A гуруҳидан плей-оффга чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

Саудияликлар Уругвайга мағлуб бўлиши гуруҳдаги яна бир жамоа - Мисрнинг плей-оффга чиқиш учун назарий имкониятларини йўққа чиқарди, биринчи турда Уругвайга (0:1), иккинчи  Россияга (1:3) ютқазган мисрликлар Уругвай кейинги икки турда мағлуб бўлиши эвазига плей-офф босқичи учун имконият сақлаб турганди.

Бугун шунингдек B гуруҳида Марокаш Португалияга ютқазди ва икки турда битта ҳам очко олмаган ҳолда муддатидан аввал турнирни тарк этди.

Иккинчи тур ўйинлари якунларига кўра Россия ва Уругвай муддатидан аввал ЖЧ-2018 плей-офф босқичининг илк иштирокчилари бўлишди. Бу терма жамоалар 6тадан очко жамғарган.

Мавзуга оид