ЖЧ-2018. Бразилия Сербияни мағлуб этиб, 1/8 финалига чиқди
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати E гуруҳининг сўнгги турида Сербия билан куч синашди. "Спартак" стадионида кечган ўйин Бразилиянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
36-дақиқада Паулиньо ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Тиаго Сильва жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, Бразилия 7 очко тўплаб, E гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Жамоа 1/8 финалида Мексикага қарши ўйнайди.
Е гуруҳи
Сербия – Бразилия – 0:2 (0:1)
Голлар: Паулинью, 36 (0:1). Тиагу Силва, 68 (0:2).
Сербия: Стойкович, Рукавина, Миленкович, Велькович, Коларов, Тадич, Матич, Милинкович-Савич, Ляич (Живкович, 75), Костич (Радоньич, 82), Митрович (Йович, 89).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиагу Силва, Миранда, Марселу (Филипе Луис, 10), Каземиру, Коутинью (Ренату Аугусту, 80), Паулинью (Фернандинью, 66), Виллиан, Габриэл Жезус, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Ляич, 33. Матич, 48. Митрович, 70.
Мавзуга оид
02:08 / 03.12.2022
ЖЧ-2022. Бразилия тўплар нисбатига кўра гуруҳда 1-ўринни эгаллади, Швейцария — плей-оффга чиққан сўнгги жамоа
02:41 / 25.11.2022
ЖЧ-2022. Бразилия мундиални Сербия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади
18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин
09:13 / 27.03.2019