Boeing товуш тезлигидан тез учувчи лайнер яратмоқчи
Boeing компанияси соатига 6,5 минг кмдан тезроқ уча оладиган йўловчи самолётини ишлаб чиқармоқчилигини эълон қилди. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.
Янги самолёт Атлантика океанини тахминан 2 соатда, Тинч океанини эса 3 соатда учиб ўта олади. Атлантика орқали учиб ўтиш бўйича тезлик рекорди “Конкорд”самолётига тегишли бўлган. Ушбу самолётда океан 2 соат 52 дақиқада учиб ўтилган. Бугунги кунда товуш тезлигигача учувчи лайнерлар Лондондан Нью-Йоркка деярли 7 соатда учиб боради.
Boeing’да янги самолёт яратилса, исталган одам бир кун ичида Атлантикани кечиб, яна ортга қайта олишига умид қилинмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, янги самолётнинг тажрибавий намунаси 2023 йилдан кейин осмонга кўтарилади. Boeing ушбу самолётда мунтазам рейсларни 2030-йиллар охирида йўлга қўймоқчи.
Мавзуга оид
00:20
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024