Жамият | 13:52 / 30.06.2018
9395
1 дақиқада ўқилади

Бухорода машинани бошқара олмаслик йўловчи ўлимига сабаб бўлди

Иллюстратив фото/ iz.ru

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 29 июнь куни Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи Х.Х. “Нексия” русумли автомашинасини “Тошкент-Хоразм” йўлининг 412-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада йўловчилар, 61 ёшли Ш.Ш. ва 59 ёшли Д.С. исмли аёллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчилардан бири бўлган Ш.Ш. вафот этган.

Мавзуга оид