Спорт | 21:28 / 09.07.2018
26651
1 дақиқада ўқилади

Бразилия терма жамоаси футболчилари ватанида совуқ кутиб олинди

Бразилиялик мухлислар терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлигини совуқлик билан қарши олишди.

Ватанига қайтиб келган терма жамоа автобуси аэропортда фанатлар томонидан отилган помидор, тухум ва бошқа сабзавотлар ёмғирига учради.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 чоракфиналида Бельгияга 1:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этган эди.

Мавзуга оид