Спорт | 16:53 / 09.07.2018
12889
2 дақиқада ўқилади

Россия терма жамоаси ҳимоя чизиғи ЖЧ-2018да энг кучлиси деб топилди

Фото: Ian MacNicol/Getty Images

ФИФА ЖЧ-2018нинг ҳозиргача бўлиб ўтган ўйинлари таҳлили асосида Россия терма жамоасини ҳимояда энг яхши ўйин кўрсатувчи терма жамоа сифатида эътироф этди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайтида хабар қилинган.

Тўпни ҳимоя чизиғидан узоқлаштириш мақсадида олдинга тепиб юбориш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва сейвлар каби ҳимоя ҳаракатларини Россия термаси ҳаммадан кўп амалга оширган – жами 259 марта.

Мусобақанинг энг кучли ҳужум чизиғи сифатида Бразилия терма жамоаси тан олинди. Пентакампеонлар мусобақа ўйинларида жами 292та ҳужум уюштиришган.

Тўп узатишларнинг аниқлиги бўйича энг яхши жамоа – Испания терма жамоаси (3120та аниқ пас).

14та гол урган Бельгия мусобақанинг энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турибди.

Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Роман Зобнин –ЖЧ-2018нинг барча иштирокчилари орасида энг узоқ масофага югурган ўйинчи. «Спартак» вакили ЖЧнинг 5 ўйинида 62 километрни босиб ўтган.

Россия-2018нинг дарвозабонлар учун энг хавфли футболчиси – Неймар. Бразилиялик ҳужумчи дарвоза томон 27 марта зарба йўллаган. Серхио Рамос жамоадошларига энг кўп аниқ тўп узатган футболчи бўлиб, у 485 марта аниқ пас оширган. Ҳаммадан кўп сейв Мексика термаси дарвозабони Гильмеро Очоа ҳисобида – 25та.

Ушбу статистик рақамлар ЖЧ-2018нинг 60та ўйини таҳлили натижасидир. Олдинда бизни яна тўртта ўйин кутиб турибди.

Мавзуга оид