Телефонида момақалдироқни суратга олмоқчи бўлган ўсмир ҳалок бўлди
Пенза вилоятининг Заречное шаҳрида 17 ёшли ўсмир телефонида момақалдироқни суратга олиш пайти ҳалок бўлди. У етти қаватли уй деразасидан пастга қулаган, деб хабар берди PenzaInform.
Фожиа тафсилотлари ҳақида Пенза вилояти таълим вазири Александр Воронков маълум қилди. Унинг айтишича, бахтсиз ҳодиса якшанба куни юз берган. Ўсмир момақалдироқни телефонига суратга олмоқчи бўлиб етти қаватли бино деразасидан қулаб тушган.
У оғир тан жароҳати олиб касалхонага келтирилган, аммо икки соатдан сўнг вафот этган.
Вазир ота-оналардан ўз фарзандлари билан шахсий хавфсизлик тўғрисида гаплашиб олишларини сўради. Воронков шунингдек болаларни фожиали оқибатларга олиб келувчи ҳаракатларни содир этмасликка чақирди.
Мавзуга оид
13:19
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
10:09 / 22.08.2024
Россияда қаровсиз қолган ўн тўрт ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
09:26 / 13.01.2024
Россиянинг Пенза областидаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
17:33 / 02.04.2023