Кун санаси: Ўзбекистонда Бутунжаҳон аҳолишунослик куни нишонланмоқда
Бутунжаҳон аҳолишунослик куни ҳар йили 11 июлда нишонланади. Ушбу анъананинг илдизи 1987 йил 11 июлга - халқаро ҳамжамият Ернинг 5-миллиард кишисининг рамзий таваллуд топгани илк бор нишонлаган кунга бориб тақалади.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) оилани шакллантириш инсон ҳуқуқи эканлигини инобатга олган ҳолда, бу борадаги умумжаҳон ва давлат саъй-ҳаракатларига урғу бериш мақсадида 2018 йилги Бутунжаҳон Аҳолишунослик кунини биргаликда нишонлашди.
Бу йилги Бутунжаҳон аҳолишунослик кунининг мавзуси «Оилани шакллантириш – инсон ҳуқуқидир» деб, номланди.
Теҳрон Баёнотномасига кўра, "Ота-оналар ўз фарзандлари сони ва оралиғини эркин ҳолда ва масъулият билан белгилашда энг асосий ҳуқуқга эгадирлар".
UNFPA йиллар давомида Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистонда оилани шакллантириш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва бу борада барқарор ривожланишга эришишни мақсад қилган.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ва Хотин-қизлар қўмитасининг Бутунжаҳон аҳолишунослик кунига бағишланган қўшма тадбирлари муҳим миллий ҳамкор ташкилотлар, вазирликлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Миллий матбуот марказида давра суҳбат қуриш орқали бошланди. Суҳбат давомида Бутунжаҳон аҳолишунослик куни мавзусининг моҳияти алоҳида таъкидланди, яъни оилани шакллантиришда инсон ҳуқуқига асосий омил ҳисобланади.
UNFPA'нинг Ўзбекистондаги Вакили Миеко Ябута хоним ўз кириш нутқида шундай деди: "Оилани инсон ҳуқуқлари асосида шакллантириш аёллар ва болалар саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу аёллар ва уларнинг жуфтларига ўз ҳаётларини режалаштириш ҳамда истакларини амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Оилани шакллантириш аҳоли саломатлигини яхшилашга, шунингдек оила ва умуман олганда мамлакатнинг гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилади".
Бутунжаҳон аҳолишунослик куни оилалар ўртасида Тошкент шаҳрининг Экопаркида ташкиллаштирилган спорт мусобақасини ўтказиш билан якунланмоқда. Байрам тадбирлари оилалар ўртасида турли хилдаги спорт машғулотларидан таркиб топган бўлиб, улар ичида югуриш, стол тенниси ва шашка бор. Тадбирдан кўзланган мақсад – жамоатчилик эътиборини репродуктив саломатлик, оилани шакллантириш бўйича хизматлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек гендер тенглигини таъминлашни рағбатлантириш муҳимлигига қаратишдир; оилани тўғри шакллантириш ҳисобига улар ўзлари ва фарзандлари учун кўпроқ билим олиши ва саломатликларини яхшилашлари кўзда тутилган.
Оилани шакллантириш нафақат инсон ҳуқуқи масаласи, балки хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришда, қашшоқлик қамровини камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди, дейилади тадбирда.
Бутунжаҳон аҳолишунослик кунида UNFPA ҳукуматларни жинсий ва репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқларни муҳофаза қилиш, жумладан оилани шакллантириш хизматларига кенг имкон беришга доир мажбуриятларини бажаришга чақиради.
Мавзуга оид
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
19:31 / 21.10.2024
Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024