Фан-техника | 14:50 / 18.07.2018
4371
2 дақиқада ўқилади

Google’ни катта миқдорда жаримага тортишмоқчи

Европа Комиссияси Google компаниясини йирик суммадаги жарима билан «сийлаш»ни режалаштирган. Бунга компания смартфон фойдаланувчиларини ўзининг мобил иловаларини ҳарид қилишга ундагани ва рақобатчилари фаолиятига тўсқинлик қилгани сабаб бўлмоқда.

Европа ва америкалик рақобатчиларнинг шикоятлари асосида 2015 йилдан бери олиб борилаётган суриштирув хулосаси бугун эълон қилинади. ЕИ расмийларидан бири Маргрет Вестагер Брюсселда эрталабки соат 7.00да мухбирлар билан матбуот анжумани ўтказишга келишиб олди. Комиссия матбуот анжуманидан олдин изоҳ беришни рад этди. ЕИ тартибот органлари америкалик рақобатчилар билан солиштирганда катта компанияларга кескин чораларни қўллашади. Айниқса, рақобат шахсий маълумотлар муҳофазаси ва солиқ масалалари ҳақида кетганида.

Ўтган йили Google савдо хизматларини кўпроқ тарғибот қилгани учун ЕИ томонидан 2.4 млрд. евро (2.8 млн. АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилганди. Apple, Amazon ва Facebook ҳам шундай жазоланган. Европа Комиссияси Google ишлаб чиқарувчилардан смартфонларга ўзининг мобил иловаларини ўрнатишни талаб қилган, деган айбловни қўймоқда.

ЕИ компанияни бизнес амалиётини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин. Бундан ташқари, 2017 йилда 110 миллиард долларини ташкил этувчи йиллик глобал савдо ҳажмининг 10 фоизгача жаримага тортилиши мумкин. Google ўзининг амалиётлари истеъмолчилар танловини камайтирмаслигини таъкидлаган.

Мавзуга оид