Трамп «Россия иши» бўйича баъзи саволларга жавоб қайтаришга рози
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, махсус прокурор Роберт Мюллер саволларига жавоб қайтаришга рози, фақат улар унинг Қўшма Штатларда 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловлари вақтида Россия билан алоқаларига доир бўлиши керак. Бу ҳақда Bloomberg унинг адвокати Рудольф Жулианига асосан хабар қилмоқда.
Трамп бунга жавобан Мюллер ўзига 2016 йилги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича иш юзасидан Қўшма Штатлар адлия тизимига тўсиқ яратишига доир саволлар бермасликни талаб қилди. Жулианининг тушунтиришича, махсус прокурор гувоҳлар, хусусан, ФҚБ собиқ директори Жеймс Комининг кўрсатмаларига ишонган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, Мюллер АҚШ президентининг таклифига ҳозирча ҳеч қандай жавоб қайтармади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024