Жиноятларни ҳисобга олишдан яширганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 241-1-модда (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) Жиноят кодексига 22.09.2008 йилда киритилган. Шу кунгача унда оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилмаган ва битта қисмдан иборат бўлган, деб ёзмоқда Norma.
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг оғирлаштирувчи ҳолатларсиз жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши қуйидагича жазоланади:
Ўша қилмиш:
• такроран содир этилган бўлса (яъни бир неча марта, ҳукм қилингандан кейин рецидивист томонидан содир этилгани билан чалкаштирманг);
• бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса (бу ҳолда олдиндан тил бириктириши мажбурий ҳисобланмайди);
• оғир оқибатларга сабаб бўлса (оғир оқибатларнинг батафсил рўйхати мавжуд эмас, суд томонидан ишнинг ҳолатини ҳисобга олиб баҳоланади), энди 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжат 21.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар ҳам шу санадан бошлаб кучга кирган.
Мавзуга оид
09:59
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024