Иқтисодиёт | 16:06 / 03.08.2018
16006
2 дақиқада ўқилади

Доллардаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидан бери биринчи марта ўсди

Фото: Олег Харсеев / Коммерсантъ

АҚШ долларидаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидан бери биринчи марта ошди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

1 йилга қадар муддатли барча омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси июнь ойида 3,7%ни ташкил этди (май ойида 3,6% ва апрель ойида 3%). 1 йилдан ортиқ - 4,2% (аввалги икки ой 4% бўлди).

Жисмоний шахслар учун ставка 3,8%гача ошди (май ойида 3,7%, апрелда 3% эди). Бу ерда 90 - 180 кунлик муддатга омонатни очиш энг фойдали бўлади - 4,3% (май ойида 3,8%).

Юридик шахслар учун ставка 4,7%га етди (май ойида 3,7%, апрел ойида 3,8%). Бу ерда 180 - 365 кунлик муддатга омонат очиш энг фойдали бўлади - ставка 5,1% (май ойида 3,4%).

Шунга мос равишда, сўмда омонатлар бўйича ўртача ставка тушиб кетди - жисмоний шахслар учун 15,3% ва юридик шахслар учун 11,4%. Таққослаш учун, май ойида ставкалар мос равишда 15,5% ва 13,1%ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани пасайиш билан якунлаётгани хабар қилингданди.

Мавзуга оид