Жаҳон | 08:29 / 10.08.2018
16229
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 3200 йиллик пишлоқ топилди

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Мисрдаги Саккара эҳром мажмуасидаги қазилма ишлари пайтида, тадқиқотчилар 3200 йиллик қаттиқ пишлоқни топдилар. Бу ҳақда Al Youm as Sabia ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, италиялик археологлар некрополлардан бирида пишлоқ бўлакларини топишган.

Таъкидланишича, мутахассислар пишлоқ эрамиздан аввалги 1290 ва 1213 йиллар оралиғидаги даврда тайёрланганини маълум қилишган.

Шу билан бирга, маҳсулотни тайёрлаш учун эчки, қўй ва сигир сути бир вақтнинг ўзида ишлатилган.

Олимлар, шунингдек, пишлоқда Ўрта Ер денгизи безгаги, деб аталувчи касалликни келтириб чиқарувчи бактерияларни топишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикадаги қазилма ишлари давомида қадимги цивилизацияга тегишли сирли қабр топилганди. 

Мавзуга оид