Ўзбекистон | 09:44 / 18.08.2018
66372
2 дақиқада ўқилади

Раҳмон: Тожикистон қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралардан сўнг маълум қилди.

«Шавкат Миромонович ва мен сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича конструктив ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладик», деди Тожикистон раҳбари. 

«Мен турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ трибунасидан кўп бора маълум қилганман, ҳамда бугун яна бир бор айтмоқчиманки, биз қўшниларимизни ҳеч қачон сувсиз қолдирмаганмиз ва қолдирмаймиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Раҳмон.

«Аксинча, биз бугун Сарез юқори тоғли кўлининг тоза сув ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни бошлаш ҳақида келишиб олдик ва бу борада тегишли вазирлик ҳамда институтларга топшириқ бердик», - дея қайд этиб ўтди Тожикистон раҳбари. 

Унинг маълумотларига кўра, Сарез кўлининг чучук сув ҳажми 17 куб километрни ташкил этади.

«Келажакда биз ушбу лойиҳа минтақамиз аҳолисини сув билан таъминлашга улкан ҳисса қўшишига ишонамиз», - деди у. 

Мавзуга оид