Спорт | 21:20 / 20.08.2018
6255
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик барча теннисчилар яккалик баҳсларида кейинги босқичга ўтишди

XVIII ёзги Осиё ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон теннис жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Бугун мусобақадаги илк ўйинини ўтказган Денис Истомин даврада покистонлик Ақил Хонга қарши кортга чиқди. 57 дақиқа давом этган баҳсда мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида сараланган Истомин рақибини 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.

Денис Истомин
Фото: Абдулло Файзуллаев

Жўрабек Каримов ливанлик Самаҳа Жиовани устидан 6:4, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Жўрабек Каримов
Фото: Абдулло Файзуллаев

Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлик баҳсларидаги илк учрашувда покистонлик теннисчилар — Обид Муҳаммад ва Муртазо Музаммил жуфтлигини 7:6(5), 6:2 ҳисобида таслим этди.

Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев жуфтлик баҳсларида ливанлик Самаҳа Жиовани ва Ҳабиб жуфтлигини 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олишди.

Нигина Абдураимова қозоғистонлик Анна Данилинани 0:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

Сабина Шарипова вьетнамлик Ксила Фодорни 7:5, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди.

Ирода Тўлаганова ва Сабина Шарипова жуфтлиги кейинги босқичга йўл олди. Хитой Тайпейи теннисчиларидан бири жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова жанубий кореялик Канг Сео ва Ли Сорага ютқазишди - 6(5):7, 7:5, 8:10.

Мавзуга оид