Фан-техника | 08:27 / 22.08.2018
3534
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчилар ишончлилигини баҳолаш тизимини жорий этди

Фото: Andrew Harrer/Bloomberg

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар обрўсини баҳолаш учун тизимни жорий қилди, унда ишончлилик даражаси нолдан бирга қадар бўлган шкалада аниқланади. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, компания ушбу тизимни ўтган йилдан буён тайёрлаб келаётганди.

Ёлғон ахборот тарқатиш билан кураш департаменти раҳбари Тесса Лионснинг маълум қилишича, шкала сохта янгиликлар билан кураш доирасида ишлаб чиқилган.

Аввалроқ, Американинг Facebook компанияси ижтимоий тармоқда ишончсиз маълумот тарқатишга қарши кураш доирасида Россия ва Эрон билан алоқадор қатор саҳифаларни ўчириб юборгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид