Жамият | 15:46 / 24.08.2018
8058
2 дақиқада ўқилади

«Хавфсиз тун». Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган қанча ҳайдовчи аниқланди?

Фото: KUN.UZ

Шу йилнинг 22-24 август кунлари ЙПХ ходимлари томонидан тунги вақтларда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган 996 нафар ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Шундан:

- маст ҳолда автомобиль бошқарган - 20 нафар;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаган – 9 нафар;
- йўл белгиларига амал қилмаган – 96 нафар;
- тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган – 32 нафар;
- хавфсизлик камарини тақмаган - 412 нафар;
- қувиб ўтиш қоидасини бузган - 60 нафар;
- автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирган – 2 нафар;
- ЙПХ ходими буйруғига бўйсунмаган - 2 нафар.

Ойнаси рухсатномасиз қорайтирилган транспорт воситалари - «Ласетти» ва «Тико».

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлар:

• 26 ёшли З.Р. («ВАЗ-2105»);
• 29 ёшли Х.А. («Матиз»);
• 32 ёшли Т.С. («Матиз»);
• 31 ёшли А.Р. («Ласетти»);
• 35 ёшли С.А. («Спарк»);
• 30 ёшли П.Д. («Дамас»);
• 20 ёшли И.Р. («Матиз»);
• 32 ёшли Ю.Д. («Матиз»);
• 41 ёшли Г.Р. («ВАЗ-21015»).

Мавзуга оид