Ўзбекистон | 16:37 / 06.09.2018
12855
2 дақиқада ўқилади

M&C Saatchi Ўзбекистонга янги имижни яратиш таклифи билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Британиянинг M&C Saatchi агентлиги Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат брендини яратиш ва республика инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун коммуникацион компаниясини ишга туширишни таклиф қилмоқда.

Компания ягона стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этмоқда, бу ҳақда M&C Saatchi тақдимот материалларида айтилади. Улар Kun.uz’да мавжуд. Мутахассисларнинг фикрича, стратегия туризм, инвестициялар ва ислоҳотлар стратегияси учун бирдек самарали бўлади, сабаби Ўзбекистоннинг кўплаб вазирлик ҳамда идоралари «алоҳида бюджетлардан фойдаланиб, турли хил йўллар билан мамлакатни тарғиб қилмоқда».
 
«Ўзбекистонга дунёда мамлакатда рўй бераётган ижобий ислоҳотларни амалга ошириш борасида хабардорликни ошириш керак. Ўзбекистонда бизнес юритиш учун катта имкониятлар мавжуд, улар ҳақида эса, афсуски, халқаро инвесторлар жамоатчилиги жуда кам маълумотга эга», - дея таъкидланади агентликдан.

Ўз навбатида, аниқ коммуникацион стратегия Ўзбекистонни қабул қилиш муаммосидан халос этади, мамлакатни таний билиш даражасини оширади, турли тушунмовчиликларни бартараф қилади ҳамда хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиради.

«Ўзбекистонга янги, кучли, замонавий образ керак, у бугун мамлакат турган позицияни акс эттиради ҳамда президентнинг катта режаларини уйғунлаштиради», - дея таъкидлайди агентлик экспертлари.

Биринчи босқичда M&C Saatchi янги бренд ишлаб чиқишни таклиф этмоқда, «бу жаҳон даражасида Ўзбекистонни қабул қилиш даражасини ўзгартириш учун асос бўлиб хизмат қилади». 

Мавзуга оид