Facebook’даги носозликлар. Ўзбекистонда фойдаланувчилар яна VPN’ни юклаб олишмоқда
Facebook ижтимоий тармоғи ишида 16 сентябрь кундузги вақтларда яна носозликлар кузатила бошланди.
Downdetector сервиси маълумотларига кўра, носозликлар фақатгина Ўзбекистонда кузатилмаяпти. Бироқ, бошқа мамлакатлардаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа кира олмасликлари борасида шикоят қилмоқдалар (log in). Ўзбекистонда эса асосий муаммо серверларга умуман кириб бўлмаётганидадир (total blackout).
Сервисга кириш билан боғлиқ муаммолар яна VPN-иловалар оммабоплигини оширмоқда.
Масалан, iOS учун VPN Proxy Master аввалги носозликлар пайтида Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланган бўлса, кейинчалик позициясини йўқота бошлади. Ҳозирда эса, у 78 позицияга кўтарилди ва ўсишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда VPN-иловалар оммабоплиги пасайиши кузатилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
22:57 / 24.09.2024