Россиянинг Малайзия «Боинг»и бўйича тақдим этган ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланди
Россия мудофаа вазирлигининг 2014 йилда Донбассда Малайзияга қарашли «Боинг» уриб туширилган ракета бўйича тақдим этган ҳужжатларда номувофиқликлар мавжуд, деб ёзмоқда «Новая газета».
Маълум қилинишича, 8869032 рақамли двигателнинг «тикланган асл формуляри»да ҳужжат нусхасининг яратилиш санаси 1986 йил 14 январь деб кўрсатилган. Маҳсулотнинг тайёрланиш санаси эса ўша йилнинг 24 декабри деб кўрсатилган. Журналистларнинг фикрича, саналардаги фарқ ҳужжат дастлаб «Боинг» уриб туширилган ракетага дахлдор бўлмаганлигини ва кейинроқ таҳрир қилинганлигини билдиради.
Бундан ташқари, нашрнинг эътибор қаратишича, «маҳсулот ҳужжати»да ракетанинг серия рақамлари қолган рақамларга нисбатан бошқача ёзилган. Газетанинг ёзишича, сўнгги икки рақам ёзилишида очроқ рангдаги бўёқ ишлатилган. Журналистлар ушбу ҳужжатни ёзувни аниқлайдиган экспертларга кўрсатишни режалаштиришган.
17 сентябрь куни Россия мудофаа вазирлиги Донбассда Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing 777 самолёти ҳалокати бўйича брифинг ўтказди.
Унда маълум қилинишича, фожиа юз берган жойда топилган бўлаклар орқали ракетанинг борт рақамини аниқлашга муваффақ бўлинган. Ракета 1986 йилда Долгопруднийдаги илмий-ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилган.
Вазирликнинг ракета-артиллерия бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Николай Паршиннинг сўзларига кўра, ракета 1986 йил декабрда Прикарпат ҳарбий округи таркибида бўлган Украина ССР Тернопол областида жойлашган 223-зенит-ракета бригадасига жўнатилган.
Кейинчалик 223-бригада 223-зенит-ракета полки деб номлана бошлаган ва ҳозирда Стрий шаҳрида (Украина) жойлашган.
Мавзуга оид
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:10 / 21.10.2024
Ўзбекистон Малайзия билан СИ соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатади
11:40 / 18.10.2024