Жамият | 07:58 / 22.09.2018
25884
1 дақиқада ўқилади

Прокурорга пора таклиф қилган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

Қашқадарё вилояти Ғузор туман прокурори Б.Суюнов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, «Шерали» ҚФЙда ўтказилган текшириш бўйича ҚФЙ раиси Ф.Ёдгоров унга нисбатан енгиллик кўрсатилишини сўраб, эвазига 100 АҚШ доллари пора таклиф қилаётганлигини билдирган.

Бош прокуратура хабарига кўра, билдиргига асосан, Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан 20.09.2018 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.Ёдгоров туман прокурори Б.Суюновга 100 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ёдгоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид