Британияликларни навбатдаги «заҳарланиш» воқеаси чўчитиб юборди
23 сентябрь куни Лондон марказида ҳушсиз ҳолатда ётган эркак ва аёл топилган. Шу сабаб полиция кўчадаги ҳаракатларни тўхтатган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Воқеа жойига оқ кийимли криминалистлар етиб келган. Маълумотларга кўра, улар эркак ва аёл заҳарланганми йўқми, шу юзасидан текширув ўтказишган.
Кейинроқ заҳарлаш хавфи мавжуд бўлгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган. Ҳуқуқ тартиботчилари журналистларга жуфтлик наркотик таъсирида ҳушсиз бўлишганини айтишган. Уларни шифохонага олиб кетишган.
#Knightsbridge Update:
— London 999 Feed (@999London) September 23, 2018
Scotland Yard have confirmed that
a man and a woman were found unconscious at an address on South Lodge. They were taken to hospital.
Their conditions are not believed to be serious. They are believed to be suffering the effects of a drugs overdose. pic.twitter.com/wlI05hWW1W
Маълумот ўрнида: Англиянинг Солсбери шаҳрида 16 сентябрь куни заҳарланиш билан боғлиқ яна бир воқеа содир бўлди. Полиция шаҳардаги Prezzo ресторанида икки кишининг заҳарлангани ҳақида маълум қилганди. The Sun нашри ушбу воқеада жабр кўрган эр-хотин стрихин оғуси билан заҳарланган бўлиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
09:50 / 23.09.2024
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
08:50 / 23.09.2024
Британия Мода кенгаши ўзбек миллий брендларини тарғиб қилишда ёрдам беради
10:30 / 20.09.2024
Ўзбекистон ва Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин
22:48 / 18.09.2024