Жаҳон | 07:28 / 26.09.2018
61170
1 дақиқада ўқилади

Бинали Йилдирим автофалокатда жабрланганлардан ҳол сўраш учун кортежини тўхтатди

Фото: Star TV

Туркия парламенти спикери Бинали Йилдирим йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларнинг аҳволини билиш учун ўз кортежини тўхтатди. 

1news маълумотларига кўра, ушбу воқеа Йилдирим Эсенбоға аэропортига кетаётганда юз берган. Йилдирим аэропортдан Ўзбекистонга учиши керак бўлган. 

Йилдирим йўлда автофалокат юз бергани ва ерда икки нафар жабрланувчи, жумладан полициячи ётганини кўриб, уларнинг аҳволини билиш учун автомобилини тўхтатган.

Йилдиримнинг шахсий шифокори ва парламентда ишловчи шифокорлар жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатишган. Йилдирим жабрланувчиларга тез орада соғайиб кетишни тилаб, йўлида давом этган.

Йилдирим Ўзбекистонга 23 сентябрда келди. 

Мавзуга оид