Украиналик боксчи Энтони Жошуа билан жанг қилмоқчи
Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг маълум қилишича, келажакда британиялик Энтони Жошуа билан жанг ўтказишни режалаштирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, у оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони билан жанг ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Тони Бельюга қарши баҳсга рози бўлган.
«Белью билан жанг қилишга рози бўлганимнинг сабабларидан бири - бу Энтони Жошуа билан курашиш ҳуқуқини қўлга киритиш.
Бу стратегиямизнинг бир қисми, шунинг учун Эдди Хирн билан ҳамкорлик қиляпмиз. Унда Тони Белью, Энтони Жошуа, Диллиан Уайт ва яна бир неча оғир вазнлилар бор. Бу Жошуа билан жанг қилишнинг энг яхши усули, энг қисқа, лекин анча мушкул йўли», - дея украиналикнинг сўзларини келтиради Boxingscene.
Усик — Белью жанги 10 ноябрь куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024