Москва Сеулдан изоҳ талаб қилди
Россиялик дипломатлар Жанубий Корея ҳукуматидан Пусан шаҳрида қўлга олинган «Севастополь» кемаси билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришни сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» кемага эгалик қилувчи «Гудзон» компаниясининг вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шунингдек, бу маълумот Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги вакили томонидан тасдиқланган. Шу билан бирга, «Гудзон» вакилининг фикрича, бу масала бўйича иш энди бошланган.
Аввалроқ Пусан шаҳридаги Россия бош консулхонаси консули Роман Биков Жанубий Корея томони «Севастополь» кемасини қўлга олиш ҳолати юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаганини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, бортда 14 нафар денгизчи бор, уларга қирғоққа чиқиш рухсат берилди.
Мавзуга оид
08:40
Зеленский БМТда: Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкин
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
16:32 / 24.09.2024