Ўзбекистон | 12:16 / 02.10.2018
65355
2 дақиқада ўқилади

Уй-жой учун аҳоли тўлайдиган бадаллар фоизи камайтирилгани туфайли давлат бюджети ўзгарди

Фото: ridus.ru

Давлат бюджети параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги маълумотнома Сенат томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 144 - моддасига мувофиқ, Давлат бюджети харажатларига унинг ижроси жараёнида Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига нисбатан Давлат бюджети харажатларини 10 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Давлат бюджети параметрларига ўзгартириш киритишнинг асосий омиллари:

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига асосан шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларнинг аҳоли томонидан тўланадиган бошланғич бадалларининг 25 фоиздан 15 фоизга камайтирилиши ҳамда қишлоқ жойларда намунавий арзон уй-жойларнинг аҳоли томонидан тўланадиган бошланғич бадалларининг 15 фоиздан 10 фоизга камайтирилиши натижасида бюджетдан қўшимча ажратилиши лозим бўлган маблағлар миқдорининг ошиши;

вилоят ҳокимликлари ташаббусларига кўра 2018 йил уй-жойлар қурилиши дастурларига қўшимча равишда:

- шаҳарларда 76 та кўп квартирали уйлар қурилиши;
- қишлоқ жойларда 5 276 та намунавий арзон уй-жойлар қурилиши ҳисобига давлат бюджетидан қўшимча маблағлар талаб этилганлиги боис Давлат бюджети харажатлари параметрларини ошириш бўйича Олий Мажлисга таклиф киритилган.

 

Мавзуга оид