Спорт | 20:40 / 24.10.2018
8028
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» Тошкент дербисида «Бунёдкор»ни енгди ва бошқа натижалар

Фото: KUN.UZ

Суперлигада 27-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.

Тошкент дербисида «Бунёдкор» ва «Пахтакор» беллашди. Ўйин меҳмонларнинг устунлигида ўтиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 27 очко билан 2-ўринда, «Бунёдкор» эса 20 очко билан 4-ўринда бормоқда. 

Қолган ўйинларда «Бухоро» ўз майдонида «Металлург»ни енгди. «Қўқон-1912» эса «Нефтчи»дан устун келди.

Суперлига, 27-тур
24 октябрь

«Бунёдкор» - «Пахтакор» 0:2
Голлар: Тиаго Безерра (36), Жамшид Искандеров (80)

«Бухоро» - «Металлург» 1:0
Гол: Акобир Тўраев (19)

«Қўқон-1912» - «Нефтчи» 2:0  
Голлар: Дарко Гожкович (9, 74)

Мавзуга оид