Қўлидан смартфонни бир ҳафта қўймаган аёлнинг бармоқлари фалажланиб қолди
Хитойнинг Чанша шаҳрида яшовчи аёл таътил олгач, уни ўзи учун унумлироқ ўтказиш ўрнига, уйида смартфони билан ўтказишга қарор қилди. У смартфонга шунчалик муккасидан кетганки, охир-оқибат бу яхшилик билан тугамаган.
Аёл ухлагандан ташқари, бир ҳафта давомида смартфонни қўлидан туширмаган. Маълум вақтдан кейин унинг ўнг қўлида кучли оғриқ пайдо бўлган. Бироқ бу ҳам аёлни бармоқлари ишламай қолгунгача "севимли машғулоти" билан шуғулланишдан қайтармаган. Оқибатда унинг бармоқлари смартфонни қандай ушлаган бўлса, шундай тарзда қотиб қолган.
Бундан ваҳимага тушган аёл шифокорларга мурожаат қилган. Шифокорлар аёлда теносиновит – пайлар синовиал қобиғининг яллиғланиши ташхисини қўйишган. Аёлга ёрдам беришга муваффақ бўлинган ва келгусида смартфонларга муккасидан кетмай, бармоқларига дам бериб туриш тавсия қилинган.
Мавзуга оид
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024
Нархи 600-800 доллар оралиғидаги энг кўп сотилган 20 та смартфон номи эълон қилинди
18:51 / 13.03.2024