Тендер баҳонасида 57 500 долларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. шу йил 8 июль кунидан 13 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонани ўтказилган тендерда қатнашиши учун ёрдам беришлигини ва бунинг учун банкка пул тўлаш кераклигини айтиб, алдов йўли билан ундан 57 500 АҚШ долларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
10:43 / 05.09.2024
Латвия Хоразмда математика ва IT йўналишида мактаб очади
18:31 / 19.08.2024