Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги номзод топди
Tesla компанияси асосчиси Илон Маск ўрнига директорлар кенгашининг янги раҳбари бўладиган номзод аниқланди. Бу ҳақда Tesla сайтида маълум қилинди. Ушбу лавозимни шу пайтга қадар директорлар кенгашига мустақил директор сифатида киритилган Робин Денхолм эгаллайди.
Айни вақтда Денхолм яна бир компанияда ҳам раҳбар – у Австралиянинг Telstra мобиль операторининг молия директори ва стратегия бўлими бошлиғи ҳисобланади.
«Робин бизнинг жамоага қўшилгани учун унга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унга чуқур ҳурматимни билдираман. Ҳамкорликда ишлашимизга умид қиламан», — деб ёзди Tesla асосчиси Twitter саҳифасида.
Маск АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси билан келишувга мувофиқ Tesla компаниясидаги иккита раҳбарлик лавозимидан бирини тарк этиши лозим. У ҳозирда компаниянинг бош директори ҳам ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:15 / 02.10.2024
Флоридада “Ҳелен” тўфони сабаб сув босган гаражда Tesla автомобили ёниб кетди
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024