Фан-техника | 20:31 / 26.11.2018
28720
1 дақиқада ўқилади

Интернетда 16 та камерали смартфон намойиш қилинди

LG компанияси 16 та камерали смартфонини патентлаштирди. Бу ҳақда Giz China нашри маълум қилди. 

Смартфоннинг интернетда жойлаштирилган суратида барча 16 та камера смартфоннинг орқа панели чап қисми юқорисидаги квадратда кетма-кет 4 тадан 4 қатор бўлиб жойлашганини кўриш мумкин. Камералар остида селфи учун “кўзгу” жойлашган.

Фото: Giz China

Камераларнинг бундай кўп миқдорда бўлиши 3D-тасвирларни яратиш ва объектларни кадрда силжитиш имконини беради. Бу функция қандай ишлаши суратларда кўрсатилган.

Бундан ташқари, ушбу технология турли созланмалар билан бир вақтда бир неча объективда олинган суратларни бирлаштириш имконини беради. 

Мавзуга оид