Спорт | 10:15 / 27.11.2018
8110
1 дақиқада ўқилади

Собиқ футболчи нарколаборатория ташкил этгани учун 15 йилга қамалиши мумкин

Фото: Muzi Ntombela/BackpagePix

Жанубий африкалик собиқ футболчи Майк Мангена ўз фермасида нарколаборатория ташкил этгани учун ҳибсга олинди. 

The South African маълумотига кўра, муқаддам «Уотфорд» ва «Кайзер Чифс» клубларида тўп сурган, 60 ёшли Мангена фермасида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича лаборатория топилганидан кейин полицияга ўзини топширган. Кейинчалик собиқ футболчи гаров эвазига қўйиб юборилди, унинг икки шериги эса қамоқда қолдирилди.

Маҳаллий қонунларга кўра, Мангена гиёҳванд моддаларни сақлагани учун 15 йилга қамалиши мумкин.

Мавзуга оид