Фан-техника | 12:10 / 29.11.2018
5616
2 дақиқада ўқилади

«Яндекс.Драйв» янги хизматни ишга туширмоқда: юк автомобиллари каршеринги

Фото: Антон Белицкий / Коммерсантъ

«Яндекс.Драйв» сервиси декабрь ойида Citroen Jumpy фургонлари асосида юк каршерингини ишга туширади. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га компаниядан хабар беришди. 

Дастлаб, паркка 50 та фургон киради, уларнинг максимал юк кўтариш ҳажми 1,2 тоннани ташкил этади. «Яндекс.Драйв» фургонлари Major дилеридан операцион лизинг олмоқда. Компания лизинг шартномаси шартларини ошкор қилмади. Агар хизмат талабга эга бўлса, компания паркни ошириши мумкин, дея айтиб ўтишган «Яндекс.Драйв»да.

Янги автомобиллар иловада тақдим этилади. Фургонларни ижарага олишни фойдаланувчилар Учинчи транспорт ҳалқаси ва Москва ҳалқа автомобиль йўли орасида бошлашлари ҳамда якунлашлари мумкин. Бир дақиқа ижара ҳақи йўлда 24 рубль ва кутиш режимида 7 рублга тенг. «Яндекс.Драйв» икки, беш ёки 12 соатлик ижара таклиф қилишни режалаштирмоқда, дея таъкидлаб ўтишган компаниядан. Масалан, икки соатлик ижара тўпламига 30 км масофа киради, ижара қиймати 1050-1150 рублни ташкил этади, бу куннинг қайси вақти эканига боғлиқ.

«Яндекс.Драйв» сервиси февраль ойида ишга туширилди. Компания маълумотларига кўра, тўққиз ойда компания парки 750 машинадан 6,5 мингта машинагача ортди, ҳар ойда хизмат фойдаланувчилари тахминан 1 миллионга яқин сафарни амалга оширмоқдалар.

Маълумот учун: каршеринг - томонлардан бири транспорт воситаси мулкдори бўлмаганида, автомобилдан фойдаланиш тури. Бу тегишли компаниялар ёки хусусий шахслардан автомобиль ижараси вариантидир. Бундай ижара маълум бир меъёрларга кўра талаб этиладиган автомобилдан фойдаланишда қулайлик туғдиради. Каршеринг биргаликда фойдаланиш бўйича иқтисодиёт тараққиётининг глобал трендларидан бири саналади.

Мавзуга оид