Жаҳон | 08:46 / 02.12.2018
24038
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг бешинчи флоти қўмондони Баҳрайнда жонсиз ҳолда топилди

Фото: REUTERS

Баҳрайнда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бешинчи флоти қўмондони Скотт Стирни жонсиз ҳолда топилди.   

“Бешинчи флот қўмондони вице-адмирал Скотт Стирни 1 декабрда Баҳрайндаги қароргоҳида ўлик ҳолда топилди”, дейилган хабарда.

Ҳарбий-денгиз кучларининг жиноий тергов хизмати ва Баҳрайн ички ишлар вазирлиги ҳарбийнинг ўлимини тергов қилмоқда.

Айни вақтда бу қотиллик бўлганини гумон қилишга сабаблар йўқ.

Стирни 1984 йилдан ҳарбий учувчи бўлиб хизмат қилган. АҚШ ҳарбий контингентининг Афғонистондаги фаолиятида иштирок этган. Бешинчи флотга 2018 йил майидан қўмондонлик қила бошлаган. Бир қатор медаллар билан тақдирланган.

Баҳрайн АҚШ бешинчи флотининг асосий жойлашиш пункти ҳисобланади.

Мавзуга оид