Жаҳон | 08:15 / 13.12.2018
21938
2 дақиқада ўқилади

Камчаткалик шифокор самолёт бортида ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: Алексей Просин

Камчатка фалокатлар тиббиёти маркази шифокори Петропавловск-Камчатский – Москва рейси бўйича парвоз қилаётган самолёт бортида ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини қутқариб қолди. 

Воқеа 10 декабрда юз берган. Шифокор Алексей Просин Москвага хизмат сафари билан учаётган бўлган. У федерал тиббий марказлардан бирида даволанган болани Камчаткага кузатиб бориши керак бўлган.  

“Самолёт Ёқутистон устидан ўтаётганда аёл йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Кейинроқ аниқланишича, ўзбекистонлик аёлга Камчатка шифохоналаридан бирида ўткир касаллик ташхиси қўйилган. Унга зудлик билан шифохонага ётиш тавсия қилинган, бироқ аёл бу тавсияларга амал қилмай, Тошкентга қайтаётган бўлган”, дейилган хабарда.

Самолётда аёлнинг касаллиги зўрайиб кетган. Шифокор аёлга ёрдам кўрсата бошлаган, самолёт эса фавқулодда қўниш учун яқин орадаги аэродромга йўналиш олган. Шифокор аёлга оғриқсизлантирувчи дори-дармон бериб, самолёт Мирний шаҳрида қўниб, аёл тез ёрдам бригадасига топширилмагунча 1,5 соат давомида унинг ҳаётий кўрсаткичларини қўллаб-қувватлаб турган.  

Мавзуга оид