Иқтисодиёт | 09:34 / 17.12.2018
8506
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

Фото: EPA

2018 йил 1 декабрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 7371тани ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Қайд этилишича, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1863тага ёки 33,8%га ўсган. Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3923таси қўшма корхоналар, 3448таси эса хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади.

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар (4643та ёки жамидаги улуши 63,0%), Тошкент вилояти (825та ёки 11,2%) ва Самарқанд вилоятлари (391та ёки 5,3%) ҳиссаларига тўғри келади. 

Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар Хоразм вилояти (70та ёки 0,9%), Қашқадарё вилояти (78та ёки 1,1%), Навоий вилояти (100та ёки 1,4%) ва Қорақалпоғистон Республикаси (116та ёки 1,6%) ҳиссаларига тўғри келади.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2129тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1334тага кўпайган.

Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 391та, Туркия Республикаси – 329та, Хитой Халқ Республикаси - 302та, Қозоғистон Республикаси – 222та, ва Корея Республикаси – 153та янги корхоналар рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбойжон Республикаси ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар.

Мавзуга оид