Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 14 декабрда маъқулланган.
Ҳужжат билан Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилинди.
Маълумот учун, Халқаро миграция ташкилоти 1951 йилда ташкил топган. Бош қароргоҳи Женевада жойлашган. Бугунги кунга қадар ташкилотга 172 мамлакат аъзо бўлган. Ташкилотнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- Жалб этилган барча томонлар манфаатлари инобатга олинган ҳолда миграцияни бошқариш;
- Мамлакатлар ҳукумати билан ҳамкорлик, ўзи учун миграцияни ягона йўл дея танлаган инсонлар манфаатининг ҳимояси;
- Одам савдоси («трафик») билан кураш ва унинг олдини олиш.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024