Фан-техника | 10:10 / 03.01.2019
20333
1 дақиқада ўқилади
Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнди
Хитойнинг «Чанъэ-4» космик аппарати инсоният тарихида биринчи марта Ойнинг тескари томонига қўнди. Бу ҳақда Хитойнинг «Синьхуа» агентлиги твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
Associated Press агентлигининг Хитой телевидениесига асосан аниқлик киритишича, аппарат Хитой вақти билан соат 10:26да (Тошкент вақти билан 6:26) Ойга қўнган.
Хитой ҳукуматининг қайд этишича, бу воқеа «космик тадқиқотлар соҳасида муҳим босқич» ҳисобланади.
Аввалроқ, «Чанъэ-4» Ойга яқинлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Morgan Stanley 2019 йилни «космос йили» деб атаганди.
Мавзуга оид
12:30 / 01.10.2024
Ўзбекистонда “Бутунжаҳон космос ҳафталиги” ўтказилади
14:20 / 16.09.2024
Polaris Dawn космик миссияси экипажи Ерга қайтиб келди
21:36 / 10.09.2024
SpaceX биринчи шахсий тадқиқот миссиясини учирди. Нопрофессионал астронавтлар очиқ космосга чиқади
12:59 / 04.09.2024