Спорт | 17:30 / 09.01.2019
16211
1 дақиқада ўқилади

«Бухоро»нинг туркманистонлик футболчиси зарба берган тўпнинг тезлиги соатига 113 километрга етди

Туркманистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арсланмурат Аманов зарба берган тўпнинг тезлиги соатига 113 километрга етди. Бу ҳақда alkass телеканали ўзининг твиттер-аккаунтида хабар берди.

Аманов Япония терма жамоасига қарши Осиё Кубогининг 1-тур ўйинида гол уришга муваффақ бўлди.

«Бухоро» футболчиси 26-дақиқада Япония терма жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Уммон термасига қарши майдонга чиқади.

Мавзуга оид