Ўзбекистон | 12:45 / 10.01.2019
59389
2 дақиқада ўқилади

Фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди

Фото: Ian Waldie/Getty Images

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат матни “Халқ сўзи”да эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

190-модда (Фоҳишалик билан шуғулланиш):

биринчи қисмининг (Фоҳишалик билан шуғулланиш — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) санкциясидаги “бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилди;

иккинчи қисмининг (Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.

Мавзуга оид