Light | 16:58 / 14.01.2019
41760
2 дақиқада ўқилади

Узоқ умр кўришга нима таъсир қилиши маълум бўлди

Фото: Jason Lee / Reuters

Халқаро олимлар жамоасининг аниқлашича, кўп ҳаёт кечирган қариндошларнинг борлиги оила бошқа аъзоларида узоқ умр кўриш имкониятини оширади. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилган.

Тадқиқотчилар 20 минг оиладан бўлган 315 минг кишининг шажарасини таҳлил қилиб чиқишди,  улар ҳақидаги маълумотлар 1740 йилдан бери тўпланган. Маълум бўлишича, узоқ ҳаёт кечирган қариндошлар сонининг ортиши билан эрта ўлим хавфи камаяди. Агар ота-она узоқ яшаган бўлса, унда ўлим эҳтимоли 31 фоизга пасаяди. Шу билан бирга, тадқиқотчилар энг юқори ҳаёт давомийлигига эга бўлган инсонларнинг 10 фоизини узоқ умр кўрувчилар, деб ҳисоблашган.

Агар узоқ умр кўрганлар ота-она эмас, балки амаки ва амма бўлса, бунда ҳам ўлим хавфи камайган. Олимларнинг сўзига кўра, баъзи ташқи омиллар умр давомийлигини пасайтирса ҳам, бу ота-оналар узоқ умр кўриш генларини бериши мумкинлигини исботлайди. Тадқиқотчилар умид қилишича, иш натижалари тегишли ДНКни аниқлашга ёрдам беради.

Мавзуга оид