Жаҳон | 00:44 / 08.02.2019
54702
2 дақиқада ўқилади

Мусулмонларни кескин танқид қилган нидерландиялик сиёсатчи ислом динини қабул қилди

Нидерландиялик сиёсатчи, “Озодлик партияси”нинг собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда Euronews телеканали маълум қилди.

Ван Клаверен 2010 йилдан 2014 йилгача ултра-ўнг “Озодлик партияси” аъзоси бўлган ва мусулмонларни кескин танқид остига олиб, уларнинг динини “ёлғон” деб атаган.

Сиёсатчининг айтишича, у ислом динини қабул қилиш қарорига ушбу дин ҳақида китоб ёзгандан кейин келган.

“Китобни ёзиш мобайнида ўзим учун янги нарсаларни очдим ва бу ҳолат қарашларимни ўзгартиришимга мажбур қилди”, деб айтган сиёсатчи маҳаллий радиога берган интервьюсида.

Сиёсатчи журналистларнинг саволларига жавоб бериш давомида аввал “ноҳақ” бўлганини айтган ва партияси сиёсатининг “барча нотўғри нарса барибир ислом билан боғлиқ бўлиши керак” деган тамойилида ҳаракат қилганини қўшимча қилган.

Бу ултра-ўнг сиёсатчи мусулмонга айланаётган биринчи ҳолат эмас. 2013 йилда шу партиянинг яна бир аъзоси Арно ван Доорн ҳам ислом динини қабул қилган.

Мавзуга оид